Ўсмирлар ва ёшларнинг саломатлиги

«СОҒЛОМ АВЛОД - СОҒЛОМ КEЛАЖАК»

Халқ, миллат саломатлиги бугун ҳар қачонгидан долзарб бо‘либ турибди. Айниқса, ниҳоясига етаётган йилда ёш авлод камолоти ё‘лида салмоқли ишлар амалга оширилди. “Соғлом бола - аввало, соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир, деган ҳаётий ҳикматдан келиб чиққан ҳолда, йил давомида оилада о‘заро ҳурмат муҳитини, унинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қо‘ллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни ҳимоялаш, опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг қобилияти ва имкониятларини ро‘ёбга чиқариш бо‘йича ҳам кенг ко‘ламли ишлар амалга оширилди”, дея таъкидлаганди Юртбошимиз Ислом Каримов О‘збекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида.

Ю ртимизда соғлиқни сақлаш соҳасида бундай муваффақиятларга эришишда учинчи секторнинг ҳам муносиб улуши бор. “Ибн Сино” жамоат фонди бугун юртимизда самарали фаолият олиб бораётган ана шундай нодавлат нотижорат ташкилотлар сирасига киради. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан асос солинган мазкур фонднинг асосий ё‘налиши буюк аллома Абу Али Ибн Сино меросини республикамиз ва хорижий давлатларда тарғиб этиш, тиббиёт, фармация соҳасидаги муҳим илмий-амалий ишлар ва иқтидорли талабаларни рағбатлантириш ҳамда аҳоли о‘ртасида тиббий маданиятни юксалтиришга қаратилган. Ташкилот о‘тган йилларда мазкур ё‘налишларда салмоқли ишларни амалга оширди. Бу йил фонд фаолиятининг асосий ё‘налишини О‘збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва янги технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қо‘митасининг икки грант илмий лойиҳаси белгилаб берди. Бинобарин, “Болалар, о‘смирлар ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини оммавийлаштириш (амалий)” ҳамда “Аҳоли о‘ртасида аминокислоталар етишмовчилигини бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш ва уларнинг янги манбаларини жорий этиш (инновацион)” лойиҳалари доирасида талай тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит турк” асарида Ойто‘лди о‘ғлига қилажак насиҳати аввалида “ичкилик ичма, нобакорларга аралашма, о‘зинг эзгуликка эришишни истасанг, ҳамиша эмин юр” деб тайинлайди. Шунинг­дек, бу “икки одатдан муқаддас қут қочади, улар кишига қашшоқлик ё‘лини очади”, дея уни огоҳлантиради. Носоғлом ҳаёт тарзи, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик каби ярамас иллатлар халқимизда азалдан қораланган. “Ибн Сино” жамоат фондининг амалга оширган лойиҳасидан бири ҳам айнан шу ё‘налишда. Унинг доирасида Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларидаги олий о‘қув юртлари ва коллежларда Соғлом турмуш тарзи мавзусида о‘н олтита семинар ташкил этилди. Бундан таш­қари, Тошкент вилояти О‘рта Чирчиқ туманининг олтита, Оҳангарон туманининг еттита коллежида Соғлом турмуш тарзи тамойиллари, Рационал овқатланиш, Гиёҳвандлик ва зарарли одатлар профилактикаси, ОИВ профилактикаси мавзуларида 52 та о‘қув машғулоти о‘тказилди.

Инсон умрининг заволи бо‘лган иллатлар ҳақида суҳбатлар, тушунтириш ишлари олиб борилди. Машғулотлардан со‘нг ёшлар о‘ртасида ижтимоий тадқиқотлар натижалари таҳлили асосида тавсия­лар ишлаб чиқилди. “О‘смирлар соғлом турмуш тарзи ҳақида” номли рисола чоп этилди. Йил давомида эса то‘ққизта илмий, 21 та оммабоп мақола ҳамда қо‘лланмалар нашр этилди. Радио, телевидениеда ҳам чиқишлар қилинди. Ушбу саъй-ҳаракатлар ёш авлоднинг ёт иллатларга қарши маънавий иммунитетини шакллантиришда, мустаҳкамлашда қо‘л келади, албатта. “Соғлом бола йили” муносабати билан январ, феврал ойларида Тошкент Тиббиёт академиясининг Ибн Сино саломатлик маскани ҳамда маънавият-маърифат бо‘лими билан профессор-о‘қитувчилар ҳамда талабалар иштирокида ёшлар учун семинар ва давра суҳбатлари о‘тказилди.