Педиатрия

Педиатрия

Ўсиб, ривожланиб келаётган организм саломатлигини, жисмоний ва ақлий қобилиятини баҳолаш, соғлом ҳаёт кечириш асосларини аниқлаш педиатрия ва болалар гигиенаси илмий ютуқларига боғлиқ. Болаларни ёшлигидан тўғри ўсиб ривожланиши учун бу фан ижтимоий аҳамиятга эгадир. Педиатрия ва болалар гигиенаси турли ёшдаги организмларнинг ривожланиш жараёнида органлар тизими ва бутун организмда содир бўладиган ўзгаришларни ўзига хос ёш хусусиятларини ўрганади. Бола организми катта одам организмидан тубдан фарқ қилади. Демак, бола организми фақат катта одам қолипи бўлмай, балки хажми физиологик хусусиятлари ва ташқи муҳитга мослашиши билан фарқ қилади, ўзига хос бўлган хусусиятлар асосида ривожланади.
Мактабгача таълим муассасаларида тарбиячилар таълим тарбия ишларини Педиатрия ва болалар гигиенаси фанининг маълумотларига асосланган ҳолда олиб боришлари муҳим аҳамиятга эга.

Бола ақлий ва жисмоний кучининг гармоник ривожланишида ,соғлигини сақлай олишда кун тартибини тўғри ташкил қилиш муҳим касб этади. Кун тартиби –бола фаолиятининг рационал ва аниқ такрорланиши–йаъни кундалик дам олиш ухлаши,овқатланиши ва ҳоказоларнинг маълум вақтда кунда бир меъёрда қайтарилишидир. Изчил, кундан- кунга такрорланиб турилган кун тартиби боланинг бош миясида аниқ вақт ҳисоби ўрнатилади, тўқималарда оғир динамик стереотип шакллантиради, қайсики ҳар бир тартиб лаҳзаси ўз навбатида шартли равишда таъсир этади, организмга тартибнинг кейинги қисми, қўйилади. Кун тартиби ҳар бир болалар коллективи учун қанчалик аниқ бўлиб борса бола учун уни бажариш шунчалик осон бўлиб боради, тарбиячилар учун эса иш анча енгиллашади.

Мақолалар