Оталарнинг репродуктив саломатликдаги ўринлари

«Соғлом оила — соғлом жамият»

2018 йил 28 июн куни Сирдарё вилоят Фермерлар уюшмасининг “Анжуманлар зали”да Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 86528 ва 97948 ҳарбий қисмлар шахсий таркиби ҳамда вилоят ахборот – кутубхона маркази билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчиларни оилаларининг ижтимоий ҳимоясини та’минлаш, уларга шарт-шароитлар яратиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом оила – соғлом жамият” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 86528 ва 97948 ҳарбий қисмлар шахсий таркиби ходимлари ва оилалари иштирок этишди. Тадбирни ҳарбий қисм командир ўринбосари М. Раҳимов олиб борди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 86528 ва 97948 ҳарбий қисмлар шахсий таркиби бошқарма бошлиғи Д.Хусаинов ҳамда вилоят “Оила” маркази раҳбари С.Зуннунова ташриф буюрди ва ма’руза сўзладилар. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад оилаларда яшовчи ҳар бир оилалар билан яқиндан танишиб бориш, уларни соғлигидан ҳабар олиш, муаммоларини ўрганиб бориш ва уларни муаммоларини кўриб чиқиб, ёрдам беришдир. Тадбирда сўзга чиққанлар юқорида кўзланган мақсадлар хусусида фикр билдиришди.

Шунингдек, тадбир давомида вилоят ахборот – кутубхона маркази ходими Х.Рискулова сўзга чиқиб, соғлом оиларда соғлом муҳитни шакллантиришда оилаларда китобга меҳр бериш, оилада болаларга алоҳида хона ажратиш ва албатта кичкина китоб жавонини ташкил этиш кераклиги хусусида тўхталди.

Тадбир сўнгида вилоят ахборот – кутубхона маркази ходимлари томонидан “Янги келган адабиётлар” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Ушбу кўргазмадан тадбир иштирокчилари ўзларига керакли адабиётлар ҳақида ма’лумотлар эга бўлди.