Оналар саломатлиги

Она ва бола саломатлиги

UNICEF Ўзбекистон Ҳукумати билан биргаликда она ва бола саломатлиги сифатли тиббий тизимидаги аҳамиятини такомиллаштиришда ҳамкорлик қилмоқда. Асосий эътибор методик масалалар бўйича маслаҳатлар тақдим қилиш, меъёрий-қонуний асосни қайта кўриб чиқиш, хавфсиз хомиладорлик, чақалоқлар ва болалар мухофазасига тааллуқли халқаро стандартлар ва баённомаларни жорий қилиш, ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги раҳбарлар ва мутахассисларнинг имкониятларини ривожлантиришга қаратилмоқда.

UNICEF томонидан бола ҳаётини сақлаб қолиш ва ривожланиши устида камхаражатли, лекин самарадорлиги ёқори бўлган тадбир тажрибадан ўтказилмоқда, айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу тажрибани мамлакат миқёсига кўтаришда ва мавжуд тизим шароитига кенг равишда жорий қилишда кўмак берилмоқда. UNICEF маҳаллалар ва оилалар билан ишлаш билан бир қаторда уларга болаларга тўғри ғамхўрлик қилиш ва жамоа иштирокида болаларга уй шароити даражасида оладиган тиббий ёрдам сифатини яхшиловчи тарбиялаш услубларини қўллаш имкониятларини бермоқда.