Оила қуриш

«Соғлом оила — жамият таянчи»

Халқимизда оилага кичик Ватан дея нисбат берилади. Чунки инсон тушунчалари, турмуш тарзи, ахлоқи ва нуқтаи назари дастлаб оилада шаклланади. Демак, баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг мустаҳкамлиги, оиладаги соғлом турмуш тарзи муҳим аҳамиятга эга.
Сўзга чиққанлар ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилада тиббий маданият ва маънавий аҳлоқий тарбияни кучайтириш масалаларига тўхталиб, мазкур ё‘налишлардаги муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган таклифларни илгари сурди.
Мухтасар АБДУРАҲМОНОВА, ЎзХДП «Фаол аёллар» қаноти раҳбари:
— Келажаги буюк давлат қуриш борасида биз, энг аввало, ёш авлодга таянамиз. Фарзанд баркамол бо‘либ улғайиши учун оилавий тарбияни тўғри йўлга қўйиш лозим. Бунинг учун, албатта, оила соғлом бўлиши зарур. Соғлом оилада соғлом фарзанд дунёга келади ва ҳар жиҳатдан баркамол бо‘либ вояга етади. Лекин бу борада кишини ташвишга соладиган айрим муаммолар ҳам борки, бунга лоқайд қараб бўлмайди.
Асосий муаммолардан бири — ёшларнинг эрта турмуш қуришидир. Бундай оилаларда табиийки, қийинчилик ва муаммолар ко‘проқ юзага келади. Бундай ҳолатлар нафақат оила ҳаётига дарз кеткизади, балки жамиятга ҳам ўз салбий таъсирини ўтказади. Жойларда ташкил этилаётган учрашув ва давра суҳбатларида оилавий можаролар, нотинчликлар айнан эрта турмуш қуриш оқибатида юзага келаётгани айтилмоқда.
Шу ўринда бир масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Ма’лумки, Оила Кодексининг «Никоҳ ёши» тғғрисидаги моддасида «Никоҳ ёши эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун 17 ёш этиб белгиланади. Узрли сабаблар бо‘лганда, алоҳида ҳолларда фуқароларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат ро‘йхатидан о‘тказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини ко‘пи билан бир йилга камайтириши мумкин», деб қайд этилган. Бу — қиз бола 16 ёш, умумтаълим мактабининг 9-синфини энди тамомлаган, ўғил бола эса академик лицей ёки касб-ҳунар коллежининг 1-босқичини битирган бо‘лади, деганидир. Бироқ ҳозирги кунда бу масалани қайта ко‘риб чиқиш ва ўзгартириш зарурати туғилмоқда. Бунга бир неча ҳаётий ва қонуний омилларни сабаб қилиб ко‘рсатиш мумкин. Аввало, шуни айтиш керакки, бундай ёшдаги йигит-қизлар турмушнинг баланд-паст, ач чиқ-чучугига тайёр бо‘л майди.
Бу — никоҳ бузилиши, ажрим ёки ногирон бола туғилиши, ёш онанинг хаста бо‘либ қолиши, та’лим жараёнига салбий таъсир кўрсатади, оилада иқтисодий етишмовчиликларга сабаб бўлади. Иккинчидан, «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси то‘г‘рисида»ги Қонуннинг 3-моддасида «Вояга етмаганлар – ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс» дея белгиланган. Демак, 17 ёшида турмушга узатилаётган қизни ҳали вояга етмаган дейишга асос бор. Бундан кўринадики, вояга етмай турмуш қуриш ҳуқуқий меъёрга тўғри келмайди. Оилалар мустаҳкам бўлиши, ёшлар тақдирида юз бериши мумкин бўлган кўнгилсизликлар олдини олиш мақсадида партиямиз фаол аёллари бу масала бо‘йича таклифлар ишлаб чиқишди. Буни Хотин-қизлар қо‘митаси ва «Оила» илмий-амалий марказлари қо‘ллаб-қувватлади. Ҳозир мазкур таклифни партиямиз фраксиясига етказиш бо‘йича иш олиб боряпмиз.
Маҳбуба МИРАҲМEДОВА, Республика «Оила» илмий-амалий маркази катта илмий ходими:

— Албатта, тўғри таъкидланди. Эрта никоҳ қуриш сабабли ажрашиш ҳоллари кўп кузатилмоқда. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича мунтазам иш олиб бораяпмиз, аммо шунга қарамай никоҳ ёшига қонунан етмай туриб оила қурганлар ҳамон учрамоқда. Айрим ҳудудларда бу кўрсаткич бирмунча юқори. Бундай ҳо лат лар кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Оилада она ва бола саломатлиги хавф остида қолади. Чунки, бўлажак она организми ҳали тўлиқ ривожланмаган бўлади.